Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда шифокорлар беморнинг ошқозонидан 63 дона қошиқ чиқариб олишди
Беморнинг қариндошлари у гиёҳвандликдан даволаниш учун шифохонада ётган вақтида қошиқ ютган деб тахмин қилишмоқда.
Фото: SWNS
Ҳиндистонда шифокорлар беморнинг ошқозонидан 63 дона қошиқ чиқариб олишди, деб ёзади Mirror.
Хабарда айтилишича, Музаффарнагар шаҳрида яшовчи 32 ёшли эркак қорнида кучли оғриқ билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар уни текшириб, қорин бўшлиғида 63 дона қошиқ борлигини аниқлашган.
Эркак зудлик билан операция қилинган. Операция икки соат давом этган.
«Қарийб 35 йиллик фаолиятим давомида бундай воқеага дуч келмагандим», - деди операцияни ўтказган жарроҳ Ракеш Хуран.
Беморнинг қариндошлари у гиёҳвандликдан даволаниш учун шифохонада ётган вақтида қошиқ ютган деб тахмин қилишмоқда. Шифокорлар унинг руҳан носоғлом эканлиги тўғрисида хулоса беришди.
Мавзуга оид
20:56
Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026