Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск одамсимон роботни намойиш этди
Роботнинг оғирлиги 73 килони ташкил этади. Унинг нархи 20 минг долларга тенг.
Фото: Tesla
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Optimus роботини намойиш этди. Маскнинг сўзларига кўра, робот февралда ишлаб чиқарилган.
Маск тақдимот чоғида роботнинг гулларга сув қуяётгани, қутиларни ташиётгани, Калифорниядаги заводда металл симларни кўтараётгани акс этган видеони кўрсатди. Маскнинг сўзларига кўра, Tesla бундан ҳам мукаммалроқ роботни ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.
Кейинги авлод роботида Tesla бутловчи қисмлари, жумладан, 2,3 кВт/с батарея, микросхемалар тизимидан фойдаланилади. Роботнинг оғирлиги 73 килони ташкил этади. Унинг нархи 20 минг долларга тенг.
Маск Tesla уч-беш йилдан сўнг Optimus учун буюртмалар олишни бошлашига умид билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда мавжуд одамсимон роботларга «мия» ва муаммоларни мустақил ҳал қилиш қобилияти етишмайди. Optimus эса «жуда қобилиятли робот» бўлади.
Аризона штати робототехника университети профессори Анри Бен Амор 20 минг доллар жуда яхши таклиф эканлигини айтди, унга муқобил моделлар нархи ҳозирда 100 минг доллар атрофида.
Мавзуга оид
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026