Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:59 / 01.10.2022
6257
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Қозоғистондан 1,7 млн тонна буғдой сотиб олди
Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда 1,7 млн тонна буғдой харид қилинган.
Бундан ташқари, 250 минг тонна буғдой уни ва 60 минг тонна арпа ҳам сотиб олинди.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- ўсимлик ёғи – 54,1 минг тонна;
- маккажўхори – 33,7 минг тонна;
- маргарин маҳсулотлари – 32,1 минг тонна;
- картошка – 25,4 минг тонна;
- қорамол гўшти – 11,6 минг тонна;
- сут маҳсулотлари – 3,4 минг тонна;
- қандолат маҳсулотлари – 1,7 минг тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026