12:12 / 01.10.2022
7182

Шимолий Корея Япон денгизи томон ракета учирди

Шимолий Кореянинг иккита баллистик ракетаси тахминан 350 км масофани учиб ўтган, деб хабар берди Жанубий Корея ҳарбийлари. Бу Пхеняннинг бир ҳафта ичида тўртинчи ракета синови.

Шимолий Корея Япония денгизи томон иккита баллистик ракета учирди, деб хабар берди Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (ШББҚ). The Japan Times нашри Япония мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб, иккала ракета ҳам Япониянинг махсус иқтисодий зонасига етиб бормасданоқ денгизга қулаганини ёзмоқда.

Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, қисқа масофали ракеталар 1 октябр, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 7:00 лар атрофида (Тошкент вақти билан 03:00) учирилган. Ракеталар 350 кмга яқин масофани босиб ўтган, максимал баландлиги 30 кмга етган, дейилади ШББҚ хабарида. 

Бу Пхенян томонидан бир ҳафта ичида тўртинчи ракета учирилиши. Хусусан, КХДР 29 сентябр куни АҚШ вице-президенти Камала Харрис Жанубий Кореяни тарк этганидан бир неча соат ўтиб иккита баллистик ракетани синовдан ўтказди. 

Top