Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик бизнесменларнинг бойлиги йил бошидан буён қарийб 94 млрд долларга камайди
Энг кўп маблағни «Ренова» гуруҳи асосчиси Виктор Вексельберг ва «Северстал» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов йўқотган.
Фото: РИА Новости
2022 йил бошидан бери россиялик 27 нафар миллиардернинг бойлиги миқдори 93,616 млрд долларга камайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълумот берилишича, энг кўп маблағни «Ренова» гуруҳи асосчиси Виктор Вексельберг ва «Северстал» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов йўқотган.
Вексельбергнинг бойлиги 11,2 млрд долларга камайиб, 7,24 млрд долларга тушган.
Алексей Мордашов эса 9,78 млрд доллар йўқотган. Ҳозирда унинг бойлиги миқдори 19,1 млрд долларни ташкил этмоқда.
Улардан кейинги ўринларда «НОВАТЭК» акциядори Геннадий Тимченко (9,66 млрд доллар йўқотган, бойлиги — 12,8 млрд доллар), НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин (9,12 млрд доллар, бойлиги — 18,9 млрд, Evraz ҳолдинги акциядори Роман Абрамович (8,26 млрд доллар, бойлиги — 9,74 млрд доллар) жойлашган.
Bloomberg рейтингидан жой олган уч нафар россиялик миллиардернинг бойлиги миқдори ўсган. Булар: «Фосагро» директорлар кенгаши собиқ аъзоси Андрей Гурьев (1,58 млрд долларга кўпайган, бойлиги - 9,48 млрд доллар, Wildberries бош директори Татьяна Бакальчук (бойлиги 198 млн долларга ошиб, 5,8 млрд долларга етган) ва USM ҳолдинги акциядори Андрей Скоч (172 млн долларга кўпайган, бойлиги - 5,59 млрд доллар).
Мавзуга оид
21:50 / 13.03.2026
Россия нефт экспортига қўлланаётган чекловлар юмшатилди
20:05 / 13.03.2026
Россияда Telegram'да реклама жойлаштириш ноқонуний деб аталди
16:45 / 13.03.2026
Яқин Шарқдаги урушнинг «соядаги ғолиби». Россия нефтдан кунига юз миллионлаб доллар қўшимча даромад оляпти
16:10 / 13.03.2026