08:53 / 05.10.2022
8343

Ўзбекистонда умумтаълим мактаблар рейтинги эълон қилинди

Фото: ЎзА

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мактаблар рейтингини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва ўтказилган тадқиқотлар натижалари ҳақида маълумот берди.

Мактаблар миллий рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари банд этди.

Юқори ўнталикдан Навоий, Бухоро шаҳарлари, Жондор тумани, Когон шаҳри, Зарафшон, Хива шаҳарлари, Когон, Учқудуқ туманлари, Урганч, Ғозғон шаҳарлари жой олди. 

Сўнгги ўринларда эса Бўка, Тахиатош, Тошкент, Тупроққалъа, Зафаробод туманлари, Нурафшон шаҳри, ҳамда Учтепа, Қибрай, Қамаши, Юқори Чирчиқ туманлари қайд этилди.

Бундан олдин ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар энг кўп қайси ҳудудда кузатилгани маълум бўлганди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълумотига кўра, бу борада энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида - 491 та ҳолат.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 165 та ва 142 та жиноят ҳолати қайд этилган Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти жой олди.

Ўз навбатида, энг паст кўрсаткич қуйидаги ҳудудларда: Жиззах вилояти 23 та; Сирдарё вилояти 25 та; Қорақалпоғистон Республикаси 27 та.

Top