Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги божхона пости вақтинча ёпилди
Қозоғистондаги “Қозиғурт” ва унга туташ, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “С.Нажимов” (Ўзбекистон) ўтказиш пункти фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ўтиши учун ёпилди.
Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, ўтказиш пункти 2022 йил 6 октябрь соат 09:00 дан 7 октябрь соат 09:00 гача ёпиқ бўлади.
Қайд этилишича, ўтказиш пунктида ҳар икки давлатнинг назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтувчи газ қувурларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Маълум қилинишича, ушбу ишлар “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан бажарилади.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026