Ўзбекистон | 12:06 / 06.10.2022
4424
1 дақиқада ўқилади

Халқаро молия марказлари глобал индекси Тошкентга «Уюшган халқаро молия маркази» мақомини берди 

Фото: Kun.uz

GFCI Халқаро молия марказлари глобал индекси Тошкентга “Уюшган халқаро молия маркази” мақомини берди. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги маълум қилди.

GFCI рейтинги халқаро молия марказларининг рақобатбардошлигини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди: молия бозори, бизнес-муҳит, инсон капитали, инфратузилма, обрў. 

Рейтинг тузувчи ташкилотнинг молиявий-инвестицион ҳамжамияти – Z/Yen Group 30 минг нафар молия сектори вакилларини, дунёнинг 138 та мамлакатларидан 5 мингта халқаро корпорацияларни ўз ичига олади.

Республика пойтахтининг индексга киритилиши халқаро инвесторлар ва бизнес вакиллари томонидан инвестицион қарорларни қабул қилишда Ўзбекистонни капитал киритиш учун юрисдикция сифатида танлашга рағбатлантиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид