Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Тайван ва Хитой ўртасидаги можарога ечим таклиф қилди
Америкалик бизнесмен Илон Маск Хитой ва Тайван ўртасидаги можаро ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, ҳозирги вазиятда Тайван Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди мақомини олиши керак.
Фото: Reuters
«Мен Тайванни махсус маъмурий ҳудуд сифатида белгилашни тавсия қилган бўлардим, гарчи бу ҳаммага маъқул келмаслиги мумкин. Ва менимча, улар Ҳонконгга нисбатан юмшоқроқ шартларда битим тузиши мумкин эди», деди жаноб Маск Financial Times газетасига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, Тайван можароси жаҳон иқтисодиётига ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 30 фоизи миқдорида зарар етказиши мумкин.
Ҳонконгнинг асосий қонунига кўра, маҳаллий ҳокимият органлари мудофаа ва ташқи сиёсатдан ташқари маъмурий ҳудуднинг барча масалаларини ҳал қилади. Битим Ҳонконгнинг Пекиндан мустақиллигини кафолатлайди. 8 май куни Ҳонконг маъмурияти раҳбари сайловида Жон Ли ғалаба қозонди. Сиёсатчи Хитой ҳукуматига содиқлиги ва Пекин билан яқин алоқалари билан машҳур.
Хитой ва Тайван ўртасидаги можаронинг кучайиши АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг ташрифи фонида юз берди. Кейинчалик Американинг бир қатор сиёсий делегациялари ҳам оролга ташриф буюришди. Хитой АҚШ ҳаракатларини «ягона Хитой сиёсати»нинг бузилиши деб ҳисоблайди. Пекин АҚШга норозилик билдирди ва мунтазам равишда жанговар машғулотлар ўтказмоқда. Вашингтон Хитой томонидан оролга кенг миқёсли ҳужум уюштирилган тақдирда Тайванни ҳимоя қилиш нияти борлигини билдирди.
Аввалроқ жаноб Маск Twitter ижтимоий тармоғида Украинадаги вазият ҳақида бир неча бор гапирган, Қримни Россияники деб тан олиш ва Украинанинг нейтрал мақомини мустаҳкамлашни кўзда тутадиган режани таклиф қилган эди. Шунингдек, у Украина томонининг махсус операцияда ғалаба қозонишини даргумон деб атади. Кейинроқ, у Украинани қўллаб-қувватлашини, лекин учинчи жаҳон уруши бўлишини истамаслигини айтди.
Мавзуга оид
01:00 / 26.01.2026
Америкалик алпинист ҳеч қандай ҳимоясиз баландлиги 508 метрли бинони забт этди
22:52 / 24.01.2026
Маск Tesla роботлари сотувини йўлга қўйилишини маълум қилди
09:38 / 19.01.2026
2025 йилда ўта бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
18:06 / 05.01.2026