Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида можаро юз берди
Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 7 октябрь куни тахминан соат 07:30 дан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори Б.Назирхўжаев Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида тирбандликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатни тартибга солиб турган.
Қайд этилишича, соат 08:30 ларда “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, 1984 йилда туғилган Э.А. уяли телефондан фойдаланиб, ЙПХ инспекторининг ишорасига бўйсунмасдан чорраҳага кириб келган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчига содир этган қоидабузарлигини тушунтираётган вақтида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини онасини ҳақорат қилган, натижада ўзаро тортишув юзага келган.
Ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.
Мавзуга оид
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
09:00 / 26.04.2026
Энерготарифлар бўйича мавҳумлик ва бюджети кесилган футбол — ҳафта дайжести
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
19:00 / 16.04.2026