Ўзбекистон | 15:39 / 08.10.2022
12590
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун чартер поезди йўлга қўйилмоқда

Хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб туристик чартер поезди йўлга қўйилмоқда.

Фото: Dunyo

Жорий йил 7-18 октябрь кунлари Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen сайёҳлик компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида Orient Silk Road Express номли сайёҳлик чартер поезди ҳаракатланиши йўлга қўйилмоқда.

Поезд Олмаота – Тошкент – Қамаши – Китоб – Самарқанд – Хива – Бухоро – Хўжанд – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Мазкур чартер поезди Франция, Нидерландия, Бельгия, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британия ва Канада давлатларидан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид