Спорт | 22:00 / 09.10.2022
22753
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ҳаитини мағлуб этиб, ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бронза медалига эга чиқди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари якунига етмоқда. Бир неча дақиқа олдин турнирнинг 3-ўрин учун ўйини якунланди.

«Галатасарой» клубининг уй стадионида бронза медали учун кечган баҳсда Ўзбекистон ампутантлар жамоаси Ҳаити устидан 4:2 ҳисобида зафар қучиб, жаҳон чемпионати совриндорига айланди. Ўйинда Абдураҳмонов ҳет-трикка эришган бўлса, яна бир голга Худойқулов муаллифлик қилди. Финал якшанба оқшомида Туркия ва Ангола ўртасида кечади.

Ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022.
3-ўрин учун ўйин. 9 октябрь (якшанба)
Ўзбекистон – Ҳаити – 4:2
Голлар:
Абдураҳмонов 17, 48, 49, Худойқулов 14 – Ричард 6, Чарлес 19. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ампутантлар жамоаси ўз тарихида 3 марта жаҳон кубогининг бронза медалига эга чиқди. Бунгача вакилларимиз 1991 ва 2002 йилги турнирда 3-ўринни эгаллаган эди. 2007, 2010 ва 2012 йиллар эса ЖЧ ғолибига айланган.

Мавзуга оид