Туркияда ўтаётган ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистон (6) Европа вице-чемпиони Испания (3) дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди ва муддатидан аввал 1/8 финалга йўл олди.
Дастлабки турда Рустам Меҳмонов шогирдлари Польшани (3:1) мағлуб этишганди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Польша (3) ҳам 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди — Танзания (0) устидан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ампутантлар жамоаси 5 карра жаҳон чемпиони саналади.
ЖЧ. 2-тур. 2 октябрь
Ўзбекистон — Испания 3:0
Голлар: Қудрат Худойқулов (2та), Азиз Абдураҳмонов.