Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австриядаги президентлик сайловларида Ван дер Беллен ғалаба қозонди
Овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, Австриянинг амалдаги президенти ўз лавозимини сақлаб қолади. Александр ван дер Беллен ўнг қанот популист Валтер Розенкранцдан уч баробар кўп овоз олган.
9 октябр, якшанба куни Австрияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Австриянинг амалдаги президенти Александр Ван дер Беллен катта фарқ билан ғалаба қозонди. Австрия Федерал ички ишлар вазирлигига таяниб, dpa ахборот агентлиги томонидан берилган дастлабки овоз бериш натижаларига кўра, иккинчи муддатга сайланган Ван дер Беллен 54,6 фоиз овоз тўплади.
Агентлик маълумотларига кўра, якуний натижаларни эълон қилиш учун яна 800 мингга яқин почта орқали юборилган сайлов бюллетенлари қайта ишланиши керак, бироқ вазият ўзгариши даргумон. Дастлабки натижалар Sora социологик институтининг ORF оммавий-ҳуқуқий медиакомпанияси буюртмаси билан ўтказилган экзитпол натижаларига тўғри келади - унга кўра, Ван дер Беллен сайловларда 55,5 фоиз овоз олиши керак эди.
Биринчи турда ғалаба қозониш учун Австрия президентлигига номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак эди. Шундай қилиб, Ван дер Беллен иккинчи олти йиллик муддатга қайта сайланади.
Сайловда мустақил номзод сифатида қатнашган Ван дер Беллендан ташқари Австрия давлати раҳбари лавозимига яна олти нафар сиёсатчи даъвогарлик қилди. Сайловдан олдинги сўровларда австриялик сайловчилар асосан Ван дер Белленни маъқуллаган. Симпатия бўйича иккинчи ўринда ўнг қанот популистик Австрия Озодлик партияси вакили Валтер Розенкранц жой олди. У якунда 19,1 фоиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришди. Бошқа барча номзодлар 10 фоизлик тўсиқни енгиб ўта олмади.
Ҳозирча Австриянинг иккинчи муддатга номзодини қўйган барча президентлари сайловларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.
Австрияда 9 миллион фуқародан 6,4 миллиони овоз бериш ҳуқуқига эга. Республика президенти сайлови бўйича овоз беришнинг расмий натижаси 10 октябр куни эълон қилинади. Ван дер Беллен 2017 йилнинг январидан буён бу лавозимда ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026