Жаҳон | 15:01 / 10.10.2022
23436
4 дақиқада ўқилади

Запорижжяга зарба оқибатлари, Донбассда озод этилган ҳудудлардаги ҳаёт. Уруш суратлари

Россия қўшини Запорижжядаги аҳоли яшаш кварталларига ракета зарбалари йўллади. Шаҳарда ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди, аҳоли яшаш уйлари вайронага айланди.

Владимир Путин Қрим кўпригидаги портлаш украин махсус хизматлари томонидан ташкиллаштирилганини айтди. Бу ҳақда The New York Times журналистлари ҳам номи сир тутилишини истаган украиналик юқори мартабали амалдорларидан бирига таяниб, шунингдек «Украинская правда» ва УНИАН агентликлари ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига асосланган ҳолда хабар беришганди. 9 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Запорижжя шаҳрини ўққа тутди, Украина қуролли кучларига кўра, шаҳардаги аҳоли яшаш кварталларига 20 та ракета учиб келган: 14 киши ҳалок бўлган. ФХХ октябр ойи бошидан буён Украина томонидан Брянск, Курск ва Белгород областларидаги аҳоли яшаш манзиллари 100 дан ортиқ зарба келганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги Украинадаги қўшинларнинг янги қўмондони номини эълон қилди — бу шу вақтгача «Жануб» гуруҳига раҳбарлик қилган ва июнда Луҳанск областидаги Северодонецк шаҳрини эгаллаган Сергей Суровикиндир.

Қуйида 9 октябр, урушнинг 228-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Запорижжя ёппасига ўққа тутилиши

Запорижжядаги кўп қаватли уйнинг 9 октябр кунги зарбалардан кейинги кўриниши. Украина армияси маълумотларига кўра, Россия қўшини шаҳардаги аҳоли яшаш кварталларига 20 ракета йўллаган, 13 киши ҳалок бўлган.
Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар харобалар остидан топилган жасадни олиб кетишмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Турар жойларга берилган ракета зарбаларидан омон қилган қиз телефон орқали гаплашмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Россиянинг Запорижжяга ҳужуми натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари жасадлари солинган қоплар
Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжяда отишмалардан шикастланган квартирасида турган аёл
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Яксон этилган  уйлар ҳудудида ишлаётган кўнгиллилар
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Святогорск шаҳрига Шимолий Дон орқали кечиб ўтиш жойи

Донецк областининг Святогорск шаҳрида Шимолий Дон орқали ўтиш учун қайиқ кутаётган аёллар — Донецк областидаги бу шаҳар 12 сентябр куни Украина қуролли кучлари назоратига қайтарилди, шаҳар июн ойи бошидан буён Россия истилоси остида яшаётганди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Миллий гвардий зобитлари Шимолий Дон дарёсида. Улар тинч аҳоли вакилларини дарёнинг бир соҳилидан иккинчисига олиб ўтиб қўйиш билан машғул. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Святогорскда Шимолий Дон орқали ўтган кўприк вайрон қилинган
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Святогорсклик аёл Миллий гвардия қайиғига чиқмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Донецк областининг озод этилган қисмидаги ҳаёт

 

Святогорсклик киши вайрон бўлган бино яқинида шашлик пиширишга тайёрланмоқда
Carl Court / Getty Images
Святогорскда зарбалардан шикастланган кўп қаватли уй яқинида адёл олиб кетаётган киши, бу шаҳарда ҳамон ичимлик суви ва электр таъминоти тикланмаган. Фото: Carl Court / Getty Images
Святогорск аҳолиси кўп қаватли уй ҳовлисида итларни овқатлантирмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Сосновоеда Z ҳарфи акс этган автомобил — Донецк области Краматорск районидаги бу посёлка сентябр ойи ўрталарида украин ҳарбийлари томонидан озод этилган
Carl Court / Getty Images
Украиналик ҳарбий Лиман шаҳри яқинидаги уйни текширмоқда. Украина қуролли кучлари Лиманга 1 октябр куни кирганди
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областининг Среднее қишлоғи яқинида россияликлар окоплари атрофидаги танкка қарши миналар солинган қути. Украина Лимандан шимоли-ғарбда жойлашган Среднее қишлоғини 29 сентябр куни озод этди.
Carl Court / Getty Images

 

Мавзуга оид