Ўзбекистон | 13:35 / 11.10.2022
7934
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё ва Қашқадарёда ерости силкинишлари қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 11 октябр куни Тошкент вақти билан соат 13:10 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 36,51 градус шимолий кенглик; 66,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 15 км. 

Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 95 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2 балл, 271 км.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид