Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ академияси бакалавриатига қабул бошланди
2023/2024 ўқув йилида Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди.
Танловда Ўзбекистон қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва/ёки ўтаётган, шу жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли деб топилган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун my.dtm.uz расмий веб-сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома юқоридаги веб-сайтда келтирилган.
Мавзуга оид
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026