Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ллойд Остин: АҚШ НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилади
Қўшма Штатлар НАТО ҳудудининг «ҳар бир қаричини, агар керак бўлса» ҳимоя қилиш мажбуриятини тасдиқлади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди.
У бу ҳақда НАТО ядровий режалаштириш гуруҳининг бугун ёпиқ эшиклар ортида ўтадиган музокаралари арафасида альянснинг Брюсселдаги саммитида айтиб ўтди. Остиннинг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.
Украина билан уруш пайтида ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди Владимир Путин ва Россия давлатининг бошқа юқори лавозимли амалдорлари томонидан бир неча бор тилга олинган.
Бундан олдин Йенс Столтенберг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш НАТО давлатларининг ҳарбий ёрдами учун устувор вазифага айланишини маълум қилганди.
Қайд этилишича, Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини зудлик билан етказиб бериш «шаҳарлар ва мамлакатнинг кўп қисмини тинч аҳоли ўлими ҳамда муҳим инфратузилманинг вайрон бўлишига олиб келаётган даҳшатли ва пала-партиш Россия зарбаларидан ҳимоя қилишда» ёрдам бериш учун зарур.
НАТО бош котиби Россиянинг ракета ҳужумларини Путиннинг муқобил вариантлари тугаб бораётганининг белгиси деб атади.
Аввалроқ Литва Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига киришини қўллаб-қувватлаши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026