Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта терими мавсумида 21 нафар мансабдор шахсга маъмурий жарима тайинланди
Пахта терими мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзматова маълум қилди.
Гулруҳ Ниёзматова
Қайд этилишича, Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 64 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, call марказ орқали - 40 та, ижтимоий тармоқлар орқали - 23 та ҳамда 1 та ёзма мурожаатлар келиб тушган.
Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузгани учун 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланган.
Таъкидланишича, 4 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмагани, 13 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмагани, 4 та ҳолатда терим пуллари ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
10:38 / 21.04.2026
Ноқонуний лазерли қурилмалар учун жарима ва мусодара белгиланди
13:13 / 15.04.2026