Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларнинг кайфияти даражаси сўнгги 14 йилги минимумга тушиб кетган — «Левада-центр»
Юрий Леваданинг «Левада-центр» таҳлилий маркази томонидан сентябр ойи охирларида ўтказилган сўровларга кўра, сўралганларнинг қарийб ярми қўрқув, сиқилиш, танглик ва безовталикни ҳис қилишмоқда. Россияликларнинг кайфият индекси сўнгги 14 йил ичида минимал даражаларгача тушган.
Маълум қилинишича, сентябр ойи охирлари октябр бошларида Россияда аҳолининг истеъмол ва жамғариш кайфиятлари иқтисодий эмас, сиёсий ҳодисаларга бориб тақалган — чунки Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди.
Бу воқеа россияликларнинг кайфияти ва ҳиссиётларига жуда катта таъсир ўтказган ва у ўз навбатида иқтисодий индикаторлар динамикасига таъсир қилган.
Гарчи кайфият иқтисодий баҳолашларни шакллантиришда ҳал қилувчи омил ҳисобланмаса-да, жамғариш кайфиятларнинг жорий ёмонлашуви биринчи навбатда жамиятда безовталикнинг умумий кучайиши билан тушунтирилади.
Иқтисодий кутилмалар тўғрисидаги саволга россияликларнинг аксарият қисми бир йилдан сўнг ҳозиргидан ёмонроқ яшашини айтган.
Содир бўлган ўзгаришлар нафақат пессимизм, балки янги вазиятлар олдида эсанкираш, одамларнинг эртанги кунга ишончи йўқлиги, ўз ҳаётини режалаштира олмаётгани билан тушунтирилади. Ортиқча пул жамғариш учун камроқ имкониятга эга бўлишини таъкидлаган респондентларнинг сони гарчи кичик миқдорда ортган бўлса-да, жавоб беришга қийналганлар сони кескин ортган.
Сўралган инсон ва унинг оиласи қай даражада ўзгарганини кўрсатувчи индекс ҳам 2002 йилдан буён ҳисобланганда минимумга тушган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025