Жаҳон | 15:52 / 14.10.2022
19859
6 дақиқада ўқилади

Миколайив ўққа тутилиши, Изюмдаги вайроналар. Уруш суратлари

13 октябр тунида россиялик ҳарбийлар Миколайивни ўққа тутишди, натижада кўп квартирали уй шикастланди. Маҳаллий расмийларга кўра, камида тўрт киши ҳалок бўлган, улар орасида — 11 ёшли бола ҳам бор. Харкивга ҳам ракета зарбаси берилган, шаҳар мэри Игор Терехов электр таъминотидаги узатишлар тўғрисида маълумот берган. Белгород области губернатори Вячеслав Гладковнинг хабар қилишича, ҳудудда «Украина қуролли кучлари зарбаси оқибатида» ўқ-дори омбори портлаган, Белгород шаҳрининг ўзида ракета парчалари кўп қаватли турар жой биносига тушган, натижада унинг энг юқори қавати шикастланган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жароҳатланмаган. Россияда илк бор сафарбар қилинганлар орасидаги ўлим ҳолатлари тасдиқланди: Челябинск области маъмурияти региондан сафарбар қилинган беш киши ўлими ҳақида хабар берди.

Қуйида урушнинг сўнгги кунларида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Миколайивдаги уйга зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни кечаси Россия қўшини Миколайивни ўққа тутди, снарядлардан бири турар жой биносига тушган. Ярадорлар орасида 11 ёшли бола бор эди — у харобалар остида олти соат қолиб кетган. Кейинроқ у шифохонада вафот этди.
Фото: Libkos / AP / Scanpix / LETA
Миколайивлик киши отишма оқибатида ҳалок бўлган амакиваччаси жасади устида йиғламоқда. Кечга яқин шаҳар кенгаши қурбонлар сони камида тўрт кишини ташкил этаётганини хабар қилди.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Зарба келиб тушган уйдаги квартиралардан бири
Фото: Libkos / AP / Scanpix / LETA
Миколайивлик кекса ёшли киши телефонда гаплашмоқда ва йиғламоқда.
Фото: Libkos / AP / Scanpix / LETA

Купянскдаги бозорда отишмалар оқибати 

Пайшанба тонгида Россия қўшинлари Купянскни ўққа тутишди — Харкив областидаги бу шаҳар 10 сентябр куни Украина қуролли кучлари томонидан озод этилганди. Ҳужум оқибатида шаҳар бозори ҳудудидаги бир неча дўкон ёниб кетган. Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида хабар бермаган. Фото: Carl Court / Getty Images

Истилодан кейинги Изюм манзаралари 

Изюмда вайрон бўлган кўп квартирали уй. Харкив ва Донецк областлари чегарасидаги ушбу шаҳар 11 сентябр куни озод этилган
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Урушнинг дастлабки кунларида деярли узлуксиз давом этган отишмалардан бирида ҳалок бўлган оиланинг суратлари.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Изюмлик аёл кўнгиллилар томонидан шаҳарнинг муҳтож аҳолиси учун тўпланган пойабзалларни кўриб чиқмоқда. Мэр ўринбосари Володимир Мацокин кўплаб вайроналар туфайли Изюм қишга тайёр эмаслигини айтди ва «аҳолининг заиф қатламлари»ни шаҳардан эвакуация қилиш ҳақида таклиф берди. Фото: Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Изюм ҳоспиталидаги одамлар
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Изюм аҳолиси украин кўнгиллиларидан биринчи галда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмларни қабул қилмоқда. Шаҳар аҳолиси газ, электр ва ичимлик суви таъминотисиз қолмоқда
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Изюмлик аёл кўнгиллилар берган озиқ-овқатни уйига олиб кирмоқда. Россиянинг олти ойлик истилоси даврида шаҳардаги турар жой бинолари, шифохона ва мактабларнинг 90 фоизи шикастланган, 24 февралга қадар 50 минг киши яшаган шаҳарда мингга яқин киши ҳалок бўлган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Озод этилган қишлоқлардан биридаги украин сапёрлари

Украин сапёрлари Харкив области Граково қишлоғида россияликлар минасида портлаб кетган киши жасади ёнида. Бу қишлоқ украин ҳарбийларининг сентябр ойидаги қарши ҳужуми давомида озод этилган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийлар Граковода қолдирган РФ мудофаа вазирлиги чиқарадиган «Красная звезда» газетаси тахлами, стволли гранатомёт учун гранаталар ва газниқоблар. 
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Украин сапёри Граковони тозалаш вақтида россиялик ҳарбийлар ташлаб кетган ўқ-дориларни йиғмоқда
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Украиналик сапёрлар Граковода мина излашмоқда
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Сапёрлар россиялик ҳарбийлар қолдириб кетган амуницияни портлатмоқда
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Херсоннинг озод этилган ҳудудлари манзаралари

Украина қайтариб олган Катта Александровка қишлоғида «Время Z» ва «Заминировано» ёзувлари акс этган девор. Украина қуролли кучлари ушбу аҳоли яшаш манзилини октябр ойи бошида ўз назоратига олди
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Катта Александровка қишлоғида яксон этилган машина ёнидан ўтаётган киши
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Катта Александровкадаги вайрон бўлган кўприк
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари россиялик ҳарбийлар Херсон областида қазиган окопларда. Энди бу ҳудуд Украина қуролли кучлари назоратида.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Окопда россиялик ҳарбийлар учун ошхона вазифасини ўтаган жой
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Фронт чизиғидаги Бахмутдаги ҳаёт

Бахмутлик киши танкка қарши тўсиқлар ёнидан ўтмоқда. Россия қуролли кучлари ҳужумларига қарамай шаҳар Украина назоратида қолмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут шаҳри марказида отишмаларда вайрон бўлган уй
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутлик киши ҳарбий ҳаракатлар вақти вайрон бўлган кўприк бўйлаб кетмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Велосипеддагилар Бахмутдаги Александра қишлоғидаги хароб уй ёнидан ўтишмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид