Жаҳон | 11:22 / 15.10.2022
14643
1 дақиқада ўқилади

АҚШ: Россияда ҳарбий-саноат комплекси учун микроэлектроника тугаяпти

Халқаро санкциялар Россия ҳарбий-саноат комплексини «Украинадаги амалиётлар учун муҳим» бўлган қуролларни ишлаб чиқариш ва сақлаш имкониятидан маҳрум қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейомо айтиб ўтди.

Фото: Reuters

«Россияда ҳарбий-саноат комплекси учун жуда муҳим бўлган микроэлектроника тугаб бормоқда, Россия расмийлари эса уларда етарлича хорижий компонентлар йўқлигидан хавотирда», — дея маълум қилди Адейомо. 

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг икки йирик микроэлектроника ишлаб чиқарувчи корхонаси муҳим хорижий технологиялар йўқлиги сабабли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган. 

Адейомо гап қайси компаниялар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. 

Бундан олдин Европа иттифоқи Россияга қарши экстратерриториал санкциялар жорий қилиши хабар берилганди.

Янги санкциялар пакети ЕИга Европа иттифоқи санкцияларини четлаб ўтишга кўмак кўрсатадиган шахсларни қора рўйхатга киритиш имконини беради. Bloomberg таъкидлашича, экстратерриториал ўлчовнинг киритилиши Европа иттифоқининг санкциялар сиёсатида катта ўзгаришларни билдиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид