Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Европа Иттифоқини кенгайтиришга чақирди
Германия канцлери Олаф Шолц Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш ва кенгайтиришга чақирди.
Фото: Reuters
Германия канцлери Олаф Шолц Европа социал-демократлар йиғилишида Европа Иттифоқи (ЕИ) кенгайиши кераклигини таъкидлади.
«500 миллиондан ортиқ эркин ва тенг ҳуқуқли фуқароларга эга 27 та, 30 та, 36 та давлатдан иборат Европа Иттифоқи дунёга янада кўпроқ таъсир ўтказиши мумкин», - деди у.
Сиёсатчи ўзини ҳамжамиятнинг кенгайиши тарафдори деб атади. Унинг фикрига кўра, Европа Иттифоқини Шарққа томон кенгайтириш аъзо давлатлар учун фойдалидир.
Шолц Германия канцлери бўлганидан сўнг, Европа Иттифоқини кенгайтириш, унинг таркибига Болқон давлатларини ва бошқа мамлакатларни қўшишни ташқи сиёсатининг асосий йўналиши сифатида белгилаган эди.
Европа Иттифоқи 1992 йилда ташкил қилинган бўлиб ҳозирги вақтда унга 27 та давлат аъзо. 2020 йилда Буюк Британия ҳамжамиятдан чиқиб кетди. 2022 йилда Украина ва Молдова Европа Иттифоқига аъзо бўлишга номзод мақомини олди.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026