22:02 / 15.10.2022
69168

Ер сайёраси учун энг хавфсиз смартфонлар номи эълон қилинди 

Американинг Apple компанияси смартфонлари Ер сайёраси учун энг хавфсиз, Хитойнинг OnePlus смартфонлари энг зарарли деб топилди. 

Фото: EPA-EFE

Ер сайёрасидаги энг экологик тоза смартфонларни аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Apple, Google ва Sony компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган смартфонлар рейтингда энг юқори ўринларни эгаллади. Тадқиқотчилар йилига камида 1 миллион смартфон сотадиган компаниялар маҳсулотларини ўрганишди.  

Samsung компанияси рейтингда тўртинчи бўлди, Motorola, Xiaomi ва OnePlus компаниялари маҳсулотлари энг қуйи ўринларни эгаллади. 

Энг экологик тоза смартфонларни ишлаб чиқарувчи компаниялар рейтинги:

1.Apple

2.Google

3.Sony

4.Samsung

5.Vivo

6.Huawei

7.Oppo

8.Alcatel

9.Motorola

10.Xiaomi

11.OnePlus

2022 йилда Apple компанияси иссиқхона гази чиқиндиларини 2021 йилга нисбатан 9,96 фоизга камайтирди. Samsung эса аксинча, худди шу вақт ичида чиқиндилар 13 фоизга ўсди. 

Рейтинг қуйидаги мезонлар асосида тузилди:

• Иссиқхона гази чиқиндилари миқдорининг йил давомида ўзгариши;

• Углерод нейтраллик;

• Чиқиндилар миқдорини нолга тушириш мақсади;

• Пластмассадан фойдаланишни камайтириш;

• Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш;

• Қайта ишланган чиқиндилар улуши;

• Қайта ишлаш мақсади;

• Қайта ишланган материаллар улуши;

• Қайта ишланган смартфонлар сони. 

Top