Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс жамғармаси полиомиелитга қарши кураш учун 1,2 миллиард доллар хайрия қилади
Билл ва Мелинда Гейтс фонди полиомиелитга қарши кураш учун 1,2 миллиард доллар хайрия қилади.
Янги молиявий мажбурият 2022-2026 йилларга мўлжалланган полиомиелитга барҳам бериш бўйича Глобал стратегияни қўллаб-қувватлайди, унинг мақсади сўнгги икки эндемик давлат — Покистон ва Афғонистонда ёввойи полиовирусни йўқ қилиш ва вируснинг янги вариантлари тарқалишини тўхтатиш. Илгари жамғарма ушбу стратегияга деярли 5 миллиард доллар сармоя киритган эди.
Билл Гейтснинг таъкидлашича, полиомиелитга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришилган бўлса-да, касаллик ҳамон хатарли бўлиб қолмоқда.
Стратегияни амалга ошириш учун умумий ҳисобда 4,8 миллиард доллар миқдорида маблағ талаб этилади. Бундай ҳолда, ҳар йили полиомиелитга қарши вакциналар ва бошқа муҳим соғлиқни сақлаш хизматлари билан 370 миллион болани таъминлашга эришиш мумкин.
Билл Гейтс бошқа сармоядорларни ҳам полиомиелитни йўқ қилиш стратегиясини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Полиомиелит — ўткир шол касаллиги бўлиб, асаб тизими, айниқса, орқа мияни шикастлайди. Асосан 10 ёшгача бўлган болаларга бу касалликнинг юқиш хавфи юқори ҳисобланади. Касалликнинг ягона манбаси — хасталикнинг енгил ёки яширин шакли билан оғриган бемордир. Шунингдек, полиомиелит вируси шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаганда, оғиз орқали, ифлос қўл, вирус билан зарарланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, баъзан ҳаво-томчи йўли орқали ҳам юқади. Бу касалликнинг ҳеч қандай давоси йўқ ва полиомиелитга қарши эмлаш болаларни ҳимоя қилишнинг ягона хавфсиз ва самарали усулидир.
Бу касалликка чалиниш Ўзбекистонда охирги марта 1995 йилда қайд этилган.
Мавзуга оид
17:24 / 05.02.2026
Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси уни Эпштейн файллари билан боғлиқ «саволларга жавоб бериш»га чақирди
19:54 / 10.12.2025
Аш-Шаръадан Билл Гейтс, Клинтонгача: Доҳа форуми қандай ўтди?
07:45 / 17.11.2025
Билл Гейтс: сунъий интеллект атрофида «доткомга ўхшаш пуфак» юзага келган
22:17 / 08.05.2025