Жаҳон | 15:42 / 17.10.2022
31690
4 дақиқада ўқилади

Ўлжа қилинган танкдаги украин аскарлари ва Киевдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Қрим кўпригидаги портлашдан кейин Россия мунтазам равишда Киевни ўққа тута бошлади — бунақаси урушнинг илк кунларидан буён кузатилмаганди. Шаҳарнинг кўриниши ҳозир қандай?

Украина ва Россия кучлари параллел равишда ҳужумларни давом эттирмоқда: Украина армияси — Харкив ва Луҳанск областлари чегарасида, вагнерчилар — Донецк областидаги Бахмутга юриш қилмоқда. 16 октябр куни Белгород области маъмурияти бир кун олдин ҳарбий полигонда оммавий қотиллик рўй бергани ҳақида хабар берди. РФ мудофаа вазирлигига кўра, 11 киши ҳалок бўлиб, 15 киши яраланган. Аммо SOTA нашри гувоҳларга таяниб 22 қурбон ва 16 ярадор ҳақида хабар берган. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институтига кўра, Россия украинларни босиб олинган ҳудудлардан чиқариб, бу ерларга РФ фуқароларини жойлаштириш орқали этник тозалаш ўтказмоқда.

Қуйида 16 октябр, урушнинг 235-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донецк маъмурияти биносидаги вайронгарчиликлар

16 октябр тонгида Донецкдаги россияпараст расмийлар шаҳар маъмурияти сифатида фойдаланадиган бино ўққа тутилди. РИА Новости «ДХР» ваколатхонасига таяниб хабар беришича, ҳужум украина қўшинлари томонидан амалга оширилган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкдаги маъмурият биносига ракета келиб тушишидан кейин юзага келган ёнғинни ўчириш жараёни. «ДХР» расмийларига кўра, бинога HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими ракетаси келиб урилган, портлаш бино деразаларини тўкиб ташлаган, учта машина ёниб кетган, икки киши жароҳатланган. Украина қуролли кучлари Бош штаби бу вазиятга изоҳ бермади.
Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шаҳар маъмурияти биносидаги заллардан бирида ҳужум оқибатлари
Егор Алеев / ТАСС

Озод этилган Купянскда Украина байроғи рангларидаги граффитилар

Харкив областининг Купянск шаҳрида ўқ ва ракета парчалари излари қолган деворга сурат чизаётган украиналик. Ушбу ш​​​​​​аҳар феврал ойидаёқ Россия қўшинлари томонидан босиб олинганди. 10 сентябр куни Купянск узра яна Украина байроғи кўтарилди.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Купянскдаги уйлардан бири деворига Украина байроғи рангларида граффити чизаётган кўча рассомлари.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари аскари ва кўча рассоми шаҳар номини украин тилида қайта ёзмоқда. Россияликлар Купянск истилоси чоғида номни русчада ёзиб қўйишганди.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Ўлжа қилинган танкдаги украин аскарлари 

Купянск яқинида россияликлардан ўлжа қилиб олинган танкда кетаётган украин ҳарбийлари
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари россияликлар танкидан қувватлаш учун аккумуляторни чиқариб олишмоқда
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҳарбийлари ўлжа қилиб олинган рус танкини пайқаб қолмасликлари учун шох-шаббалар билан бекитмоқда.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Киевда бир ҳафта олдинги ракета зарбалари оқибатлари

Тарас Шевченко университети қошидаги Максимович илмий кутубхонаси зали. 10 октябр куни Россия қўшинлари Киев ва Украинанинг бошқа кўплаб шаҳарларига ҳужум қилганди. Пойтахтдаги университет биноси ҳам ўққа тутилди. Илмий кутубхона зали айниқса жиддий зарбага учраган: зал портлаш нуқтасига жуда яқин жойда, бино бурчагида жойлашган.
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Тарас Шевченко паркига ракета тушганидан кейин ҳосил бўлган ўрада ўйнаётган болалар. 10 октябр куни шаҳар марказдаги сув таъминоти тармоғи, 101 Tower бизнес маркази биноси ва «Кличко кўприги» деб ҳам номланувчи пиёдалар ва велосипед кўприги шикастланганди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Киевда зарбалар оқибатида шикастланган тротуар ва граффити
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Киевликлар ҳаво тревогаси вақтида яна метрога тушиб бекинмоқда. 
Ivan Lyubysh-Kirdey / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид