Ўзбекистон | 08:54 / 17.10.2022
5831
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Италия университетлари ректорлари йиллик форуми ташкил этилади

ТИВда Италия билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва таълим соҳалардаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Италия элчиси Агостино Пинна билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Савдо-иқтисодий, саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи 7-йиғилишини яқин келажакда Тошкент шаҳрида ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

2023 йилда Ўзбекистон ва Италиянинг етакчи университетлари ректорлари йиллик форумини ташкил этиш, «рақамли иқтисодиёт», муҳандислик, саноат дизайни, агросаноат ва туризм соҳаларида мутахассисларни биргаликда тайёрлаш масаласини ўрганишга келишиб олинди.

Учрашув якунлари бўйича келгуси йил биринчи ярмида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раундини ўтказиш саналарини ишлаб чиқиш, яқин келажакда маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид