Ўзбекистон | 11:07 / 17.10.2022
1693
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитой ва Россиядан қарийб 7 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди

Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

Фото: Shutterstock

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 4,7 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 4,4 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 2,2 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Корея – 1,8 млрд;
  • Туркия – 1,3 млрд;
  • Германия – 714 млн;
  • Ҳиндистон – 475 млн;
  • Туркманистон – 415 млн;
  • Бразилия – 401,4 млн;
  • Литва – 301,5 млн АҚШ доллари.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид