Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда 12 йиллик мактаб таълими жорий этилади
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 12 йиллик мактаб таълими жорий этилади. Бунда нолинчи синф бекор қилинади, болалар 6 ёшдан мактабга боради.
Қирғизистон Халқ таълими вазири вазифасини бажарувчи Уланбек Мамбетақунов Жогорку Кенеш йиғилишида мактабларда 12 йиллик таълим тизимини жорий этишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.
«12 йиллик таълим тизимини жорий этишга тайёргарлик бошланди. Аммо бу давлат таълим стандартлари тайёр бўлгач амалга оширилади. Қолаверса, ўқув базаси ҳам тайёр бўлиши керак», — деди Уланбек Мамбетақунов.
Аввалроқ, 2023 йилдан бошлаб 12 йиллик мактаб таълимига ўтиш режалаштирилгани, нолинчи синф бекор қилинадиган янги таълим модели жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.
Ўшанда собиқ таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев энди болалар биринчи синфга етти ёшда эмас, олти ёшда боришини айтди. Унинг фикрига кўра, шунда Қирғизистон таълим тизими «жаҳон стандартларига жавоб берар эди».
Кейинчалик 12 йиллик мактаб таълимига ўтиш 2024-2025 ўқув йилига қолдирилди. Лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банкидан 40 млн доллар миқдорида маблағ (ярми кредит, ярми грант) олиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:16 / 11.07.2026
Президент таълим тизими бўйича янги мақсадларни белгилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
21:06 / 07.07.2026