Сўнгги 9 ойда мактабгача таълим соҳасида 26 млрд сўмдан ортиқ маблағ нотўғри сарфланган
Шу йил мактабгача таълим вазирлиги ички аудит хизмати томонидан 439 та объектларда ўрганиш олиб борилган ва бу жараёнда жами 26 млрд 86 млн сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.
АОКАда Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари вакиллари билан ўтган матбуот анжуманида ички аудит хизматининг сўнгги 9 ойлик ҳисоботи эълон қилинди. Қайд этилишича, 26 млрд 86 млн сўмнинг 4 млрд 88 млн сўмлик иш ҳақи тегишли буйруқлар асосида ишга қабул қилинган, аммо вазифаларини бажармаган ходимларга пластик карта орқали тўлаб берилган.
4 млрд 701 млн сўм эса озиқ-овқат харажатлари учун ортиқча сарфлангани аниқланган.
Шунингдек, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан ҳисоботларга асоссиз қўшиб ёзилган болалар сони ҳамда ходимларнинг иш хақи, озиқ-овқат маблағлари учун 8 млрд 974 млн сўм ноқонуний равишда ишлатилган.
Январ-сентябр ойларида мактабгача таълим муассасаларида жами 4 млрд 405 млн сўмлик ноқонуний давлат харидлари амалга оширилгани ҳам маълум қилинди.
Бошқа харажатлар, яъни асосий воситалар, хўжалик моллари камомадлари ва ўрнатилиб ишламайдиган ўлчов асбобларисиз ҳисобланган коммунал тўловлар ва шу кабилар учун ортиқча сарфланган бюджет маблағлари 1 млрд 792 млн сўмни, ташкилотлар ва бюджет ҳисобига қўшимча ҳисобланган маблағлар эса 2 млрд 124 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Мактабгача таълим вазирлигининг қўшимча қилишича, юқорида кўрсатилган ўрганиш ишлари натижасида 272 та ҳужжат расмийлаштирилган ва қонуний чора кўриш учун хуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
07:43 / 02.07.2024
Ўзбекистонда икки ойда қарийб 1200 та оилавий боғча ташкил этилди
18:44 / 20.06.2024