Тошкент вилоятида 28 минг долларлик дориларнинг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, унда фуқаро А.А. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро И.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги 9 304 қути “Азедцин 250”, 7 068 қути “Азедцин 500”, 6 000 дона “Тевартем” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини жами 17 330 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бўка туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Г.Ш.” МЧЖ раҳбари А.С. фуқаро С.га туман марказидаги автомобиллар ювиш шохобчаси олдида яроқлилик муддати ўтган 408 дона Remdesivir DESREM ҳамда 326 дона Remdesivir Jubi-R номли, жами 734 дона дори воситаларини 11 000 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
11:05 / 21.11.2024
Қиммат сотилган дорилар туфайли истеъмолчиларга 7 млрд сўм қайтарилди
14:12 / 15.11.2024