Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА: ЗАЭС қувватни захира тизими орқали оляпти
Запорижжя АЭС охирги ишлаётган 750 киловолтли ташқи электр узатиш линиясидан узилиб, захира тизими орқали қувват оляпти. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси баёнотида айтилади. У агентлик сайтида эълон қилинган.
Бундан олдин Запорижжя атом электр станциясидаги АЭХА вакиллари шикастланган электр тармоғи билан алоқа линияси тиклангани ва объект Украина электр тармоғига қайта уланганини тасдиқлаганди.
Бироқ, Рафаэл Гросси буни қабул қилиб бўлмайдиган вазиятда фақат «вақтинчалик енгиллик», дея қўшимча қилди у ва Европадаги энг йирик атом электр станцияси атрофида хавфсизлик зонасини яратиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
Аввалроқ Путин Запорижжя АЭСни Россия мулкига ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолаганди.
Россия президенти ҳукуматга «Запорижжя атом электр станциясидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг федерал мулкка қабул қилинишини таъминлаш»ни топширди.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:44 / 05.06.2026