Жаҳон | 21:52 / 18.10.2022
13323
1 дақиқада ўқилади

НАТО Украинага дронга қарши юзлаб тизимларни етказиб беради 

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага учувчисиз учиш аппаратларига қарши кураш учун юзлаб жиҳозлар етказиб берилишини маълум қилди.  

Фото: A

Мулозим бу тизимларнинг турига аниқлик киритмади, бироқ тез орада етказиб берилишини айтди. 

«НАТО яқин кунларда Украинага дронларга қарши, жумладан Эрон дронларига қарши жанговар станциялар, фаол тўсқинлик қилувчи юзлаб станцияларни етказиб беради», деди Столтенберг Берлинда ўтказилган ташқи сиёсат форумида. 

Унинг фикрига кўра, «Киевга ваъда қилинган ҳаво мудофааси тизимларини нафақат етказиб бериш, балки уларнинг ҳажмини ҳам ошириш керак». 

17 октябрь куни Украина шаҳарларига қилинган ҳужумлар чоғида радар тизимлари, артиллерия ва бошқа ҳарбий нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган дронлардан фойдаланилди. The Washington Post нашри аввалроқ Эрон Россияга Shahed русумли дронлар партиясини юборганини ёзди. Россия ва Эрон бундай қуролларни етказиб бериш бўйича келишувлар тузилганини тан олмаяпти. Кремль Украинага зарбалар Россия қуроллари билан берилганини айтди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид