Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 500 миллион сохта пул ясаган ва уни 125 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Олиб борилган суриштирувларда сохта пулларни айни дамда Қамаши туманидаги колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳбус ясагани ва хотини ҳамда вояга етмаган фарзанди ёрдамида сотувчига етказиб бергани аниқланган.
Қашқадарё телевидениесида узатилган видеолавҳада хабар берилишича, 2022 йил 12 октябр куни ИИБ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Косон туманида яшовчи вақтинча ишсиз бўлган фуқаро Т.нинг кўп миқдорда сохта сўм купюраларини яширин равишда ўтказаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган.
Сохта пулларни муомалага киритишнинг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида шартли харидор фуқаро Т. билан 500 миллион сўм қалбаки пулларни 125 миллион сўмга сотиб олишни келишади.
Фуқаро шартли харидорга 300 миллион сўм қалбаки пулни кейинроқ етказиб беришни ваъда қилиб, қолган 200 миллион сўм сохта пулни бераётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Дастлабки суриштирувда, сохта пулларни Турдиевга Косон туманида яшовчи икки нафар шахс етказиб бергани аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, улар ҳам қўлга олинган.
Кейинги суриштирувларда бу икки нафар фуқароларга сохта пулларни Косон туманида яшовчи, 2020 йилда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб қамалган ва айни дамда Қамаши тумани жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳбус Ғ. етказиб бергани аниқланган.
Олиб борилган суриштирувлар давомида сохта пул ясовчи шахс Ғ. фойдаланган турли ускуна ва махсус қоғозлар процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026