Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизими ўзгаради - Ҳукумат қарори лойиҳаси
“Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда жадаллаштириш чоралари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Махсустранс” давлат унитар корхонаси иштирокида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этишга розилик берилган.
Давлат-хусусий шериклик битимида Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш” лойиҳаси доирасида жалб қилинган кредит маблағлари қайтариш давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қайтариш тартибини белгилаш кўзда тутилган. Хусусий шерик томонидан Тошкент шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни замонавий технологияларни татбиқ этган ҳолда утилизация қилиш ва қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш кўзда тутилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклик агентлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи “Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш, олиб чиқиш ва қайта ишлаш замонавий усуллари ҳамда технологияларини жорий этиш ва бошқарув замонавий тизимини йўлга қўйиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади:
а) давлат-хусусий шериклик муддати 30 (ўттиз) йилни ташкил этади; инвестиция лойиҳаси доирасида хусусий шерик Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ўтказиладиган танлов (тендер) асосида аниқланади;
б) инвестор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида масъулияти чекланган жамияти шаклида лойиҳа бошқарув компанияси ташкил этилади;
в) лойиҳа доирасида хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик асосида “Махсустранс” ДУК томонидан хизмат кўрсатилаётган ҳудудлар ва унинг филиаллари санитар-тозалаш хизматлари кўрсатиши учун бириктириб берилади; махсус техникаларни, бино-иншоотлари, чиқинди йиғиш майдонлари, чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва Оҳангарон туманида жойлашган янги маиший чиқинди полигони барча мол-мулклари билан бирга хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддатига қадар вақтинчалик фойдаланишга берилади;
г) лойиҳа компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида шаклланган маблағлар ҳисобидан “Махсустранс”га Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган кредит тўловларини қоплаш учун 2022-2040 йилга қадар 29,6 млн доллар маблағни беғараз асосда давлат шеригига тўлаб боради;
д) инвестор ва лойиҳа компанияси ўз маблағлари, тижорат банклари ва хорижий молия ташкилотлари “яшил кредит линиялари”ни жалб қилган ҳолда инвестиция лойиҳасини доирасида:
1-босқичида 2022-2024 йилларда “Махсустранс”да замонавий бошқарув услублари ва “рақамли бошқарув”ни жорий этиш, 3 та қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш марказлари ва “Оҳангарон” полигони ҳудудида биогаз ишлаб чиқариб, электр энергияси олиш станциясини барпо этиш, махсус чиқинди йиғиш юк машиналари, чиқинди йиғиш контейнерлари харид қилиш, чиқинди йиғиш пунктлари, чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини реконструкция қилиш ҳамда автотранспорт филиалларини таъмирлаш ишларига камида 300 млрд сўм;
2-босқичида 2025-2051 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш ишларини ташкил этишга камида 3 трлн сўм маблағ йўналтириш мажбуриятини олади;
Тошкент шаҳрида ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини амалдаги 8 фоиздан камида 60 фоизга етказиш ва қаттиқ маиший чиқиндилар утилизация қилингандан сўнг қолган қисмини Оҳангарон туманида барпо этилаётган полигонга, шу жумладан янги барпо этилаётган полигонга кўмиш амалиётини босқичма-босқич жорий этади;
қаттиқ маиший чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш тизимини жорий этади;
2023 йилдан бошлаб барча туманларда чиқиндиларни босқичма босқич “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш тизимини жорий этади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026