Ўзбекистон | 10:40 / 19.10.2022
12079
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисига янги ўринбосар сайланди

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 37-сессиясида Аманбай Ўринбаевга янги ўринбосар сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати хабар берди.

Аманбай Ўринбаевнинг янги ўринбосари сифатида иш бошлаган Рустам Сапарбаев 2021 йилдан шу кунгача Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2022 йилнинг август ойида Оманбай Ўринбаев ва Рустам Сапарбаев Жўқорғи Кенгес депутати этиб сайланганди.

Рустам Сапарбаев 1982 йили Қўнғирот туманида туғилган бўлиб, маълумоти бўйича мутахасислиги — юрист, сиёсатшунос. У 2004 йили Қорақалпоқ давлат университетини, 2008 йили Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугатган.

Маълумот учун, 2020 йилдан буён Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари лавозимида Отабек Давлетов фаолият юритаётганди.

Мавзуга оид