Ўзбекистон | 09:31 / 19.10.2022
1946
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Юрмала ўртасида маданий ҳамкорлик дастури имзоланади

Самарқанд билан биродарлашган Юрмала шаҳрининг мэри Г.Трукснис билан учрашув ташкил этилган эди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Латвия ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Латвия ташқи ишлар вазири Э.Ринкевичснинг Ўзбекистонга жорий йил февраль ойи буюрган ташрифи натижасида қабул қилинган “Йўл харитаси” тегишли бандлари ижросини таъминлаш билан изоҳланади.

Бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликка оид бир қатор муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди

17-21 октябрь куни Юрмала шаҳри мэри Г.Трукснис бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва “Самарқанд куни”га бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиши таъминланиши, Самарқанд шаҳри ҳокими билан музокаралар ўтказиш, ўзаро ҳамкорлик, туризм соҳасида алоқалар истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда Самарқанд ва Юрмала шаҳарлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолаш юзасидан келишувларга ҳам эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид