13:58 / 20.10.2022
5414

Беларусда нархларни давлат томонидан тартибга солиш жорий этилди

Беларус ишлаб чиқарувчилари сотиш нархларининг ошишини давлат органлари билан мувофиқлаштиришлари керак. Вазирлар кенгаши қарорига кўра, импорт қилувчилар ва савдо учун максимал имтиёзларга чегаралар белгиланади.

Фото: DW

Беларус вазирлар кенгаши 19 октябр, чоршанба куни нархларни тартибга солишнинг янги тизими тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Ўзгаришлар бутун истеъмол саватидаги товарларга - ҳам маҳаллий, ҳам импорт қилинадиган маҳсулотларга таъсир қилади, дея хабар берди республика ҳукумати матбуот хизмати.

Янгиликлардан кўриниб турибдики, энди ишлаб чиқарувчилар сотиш нархларини оширишни давлат органлари, вилоят ижроия қўмиталари ва Минск шаҳар ижроия қўмитаси билан мувофиқлаштиришлари керак. Импорт қилувчилар ва савдога жалб қилинганларга воситачилар сонидан қатъи назар, максимал устама чегаралари белгиланади. Бартер операцияларини ҳам давлат органлари билан мувофиқлаштириш керак. Бундан ташқари, Беларусда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бозорга етказиб беришда товарларни илгари суриш учун бонуслар ва бошқа мукофотларни тўлаш тақиқланади.

Беларус раҳбари Александр Лукашенко ҳукуматнинг иқтисодий блоки билан 6 октябр куни бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатда нархларни оширишни тақиқлади, шунингдек, чакана савдо нуқталари ёпилган тақдирда мансабдор шахсларга жавобгарлик билан таҳдид қилди. 

Бир неча кундан кейин Лукашенко асосий нарса нархларни оширишни тақиқлаш эмас, балки нархларни назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш эканлигини, лекин у пайдо бўлишидан олдин, «нархлар кўтарилмаслиги кераклигини» айтди. 

Беларус Бош прокуратураси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 октябр ҳолатига кўра, нархларни белгилашда қонунбузарлик ҳолатлари бўйича мамлакатда 18 та жиноий иш қўзғатилган.

Top