Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
Беларус Қуролли Кучларнинг кенг кўламли текшируви якунлангач, жанговар тайёргарликни текшириш учун ҳарбий қисмларни мақсадли сафарбар қилишни давом эттиради. Бу ҳақда президент Александр Лукашенко маълум қилди.
«Кейин, ваъда берганимдек, биз қисмларни урушга тайёрлаш учун мақсадли сафарбар қиламиз. Уруш бўлмаслигини Худодан илтижо қиламиз», деди Лукашенко мудофаа вазири Виктор Хренин билан учрашув чоғида.
Армиянинг тайёргарлиги ҳақидаги маъруза чоғида Лукашенко камчиликларни бартараф этишни талаб қилди.
«Мен ушбу жараён тугамаслигига, армия раҳбарияти ва биринчи навбатда вазир ушбу текширувдан кейин аниқланган камчиликларга жиддий эътибор қаратишига умид қиламан», деди давлат раҳбари.

Март ойи охирида мудофаа вазири Виктор Хренин Беларус кучайиб бораётган ташқи таҳдидлар фонида текширувлар кўламини ошираётганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, 11 март куни бошланган жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини комплекс текшириш армия тарихидаги энг кенг кўламли текширувлардан бири бўлди.
Унинг доирасида 5 мингга яқин ҳарбий хизматга мажбурлар захирадан чақирилди. Апрель ойида Лукашенко ушбу текширув якунлари бўйича йиғилишда шундай деди:
«Биз урушга тайёргарлик кўряпмиз... Биз урушни хоҳламаймиз, аммо армия айнан шунга мўлжалланган. Мабодо кимдир биз билан гаплашишга ва бизга қурол нишони орқали қарашга қарор қилса, биз жавоб берамиз. Биз шунга тайёргарлик кўряпмиз».
У, шунингдек, агар уруш бўлса, Беларус қўшинлар сонини ярим миллионгача ошириши мумкинлигини айтди.

Ўтган йилнинг март ойида Лукашенко «Давлат органлари ва бошқа ташкилотларни уруш шароитида ишлашга ўтказиш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Фармон уруш даврида давлат органлари ишини мувофиқлаштиради ва зарурат туғилганда раҳбарларига ҳарбий унвонлар берилиши мумкин бўлган бир қатор ташкилотларни белгилайди.
«Фармоннинг чиқарилиши ҳарбий таҳдид кучайган даврда ва уруш даврида давлат аппаратининг тизимли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш имконини беради», деган эди Лукашенко матбуот хизмати.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
09:00 / 01.06.2026