Жамият | 20:31 / 20.10.2022
14319
1 дақиқада ўқилади

Парижда Ўзбекистон тарихига оид экспонатлар кўргазмаси ўтказилади 

23 ноябрь куни Франция пойтахти Парижда Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма очилади. 

Унда Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та ашё намойиш этилади. 

Кўргазмада намойиш этилаётган экспонатлардан бири — Буддавийлар ибодатхонасидаги Кушон шаҳзодасининг боши. У 1937 йилда Сурхондарё вилояти ҳудудида бўлган Кушон подшолиги даврида ташкил этилган Далварзинтепа шаҳарчаси яқинида археологик қазишмаларда топилган. 

Афросиёб расмлари 1965 йилда кашф этилган. Сурат тахминан VI аср охири VIII аср бошига тегишли. Самарқанд ихшиди (ҳукмдори) Вархуман саройидан топилган. 

Далварзинтепадаги буддавийлар ибодатхонасидан топилган Бодхисаттва ҳайкали эса эрамизгача бўлган II-III асрга тегишли экспонат ҳисобланади. 

Кўргазма 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид