Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX самолётлар учун сунъий йўлдош интернетини тақдим этди
Илон Маскнинг SpaceX компанияси самолёт йўловчилари учун юқори тезликдаги Starlink Aviation сунъий йўлдош интернет хизматини ишга туширганини маълум қилди.
Фото: Reuters
Лойиҳа веб-сайтида айтилишича, авиалайнерлардаги уланиш тезлиги секундига 350 мегабитга етади, бу эса барча йўловчиларга бир вақтнинг ўзида интернетдан бемалол фойдаланиш имконини беради.
«Атиги 20 миллисекундлик кечикиш билан йўловчилар илгари парвоз пайтида имконсиз бўлган ҳаракатларни, жумладан видеоқўнғироқлар, онлайн ўйинлар, виртуал хусусий тармоқлар ва юқори тезликда маълумот узатиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин», — дейилади баёнотда.
Компания 2023 йилдан бошлаб, баъзи самолётларда бутун парвоз давомида юқори тезликдаги интернетни таклиф этишни режалаштирмоқда.
Авиакомпаниялар дастурга уланиш учун самолёт бортида 150 минг долларлик махсус жиҳозни ўрнатиши керак бўлади. Абонент тўлови ойига 12,5 минг доллардан 25 минг долларгача. Ускуналар тўпламига SpaceX веб-сайти орқали 5 минг долларга олдиндан буюртма бериш мумкин. Уларни етказиб бериш 2023 йилда бошланади.
Мавзуга оид
22:52 / 24.01.2026
Маск Tesla роботлари сотувини йўлга қўйилишини маълум қилди
09:38 / 19.01.2026
2025 йилда ўта бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
20:18 / 26.12.2025
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
07:36 / 26.12.2025