Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Туркманистонга ташриф – расмий Тошкентнинг минтақадаги позицияси кучаяётганига далилдир» – озарбойжонлик сиёсатшунос
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи – расмий Тошкентнинг Марказий Осиё минтақасидаги позицияси кучайиб бораётганига далилдир. Шунингдек, бу – мамлакат ташқи сиёсати самарасининг намоён бўлиши ҳамдир, дейди Озарбойжондаги «Жанубий Кавказ» сиёсатчилар клуби раҳбари Илгар Вализода.
«Айтиш керакки, мазкур жараёнда айнан Ўзбекистон томони ташаббускорлик кўрсатмоқда. Ўзбекистон президенти сўнгги бир йил давомида 2021 йил декабрь ойини ҳам ҳисобга олсак, расмий ташриф билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистонда бўлди. Шу билан бирга, жорий йилда Тожикистон, Туркманистон етакчилари Тошкентга расмий ташриф билан келдилар. Бу ҳисобга ҳали барча қўшни мамлакатлар раҳбарлари иштирок этган Самарқанддаги ШҲТ саммити киритилмади. Қолаверса, Ўзбекистон икки йил ичида минтақадаги барча давлатлар билан икки томонлама муносабатлар базасини сезиларли даражада янгилади ва такомиллаштирди».
Сиёсатшуносга кўра, ушбу ташриф икки томонлама алоқаларга куч бағишлайди ва Марказий Осиё минтақасидаги мулоқот жараёнларининг ривожига ҳисса қўшади.
«Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси барқарор ўсиб бораётгани ва ўтган йили 1 миллиард долларга яқинлашганини қайд этишнинг ўзи етарли. Томонлар яқин йиллар ичида ушбу рақамнинг икки баравар кўпайишини ҳамда товар айланмаси таркиби сифат жиҳатдан янада яхшиланишини кутмоқда», - дейди Илгар Вализода.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026