Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик битими имзоланди
Самарқанд шаҳри маъмурияти таклифига биноан, 17-20 октябрь кунлари Япониянинг Нара шаҳри мэри Ген Накагава бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Токиодаги элчихона томонидан ташкил этилган сафар доирасида Япония делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳри кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиб, бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ва Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров томонидан қабул қилинди.
Бўлиб ўтган учрашувлар якунида Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим имзоланди. Ушбу ҳужжатни имзолашдан кўзланган мақсад Нара ва Самарқанд шаҳарлари икки мамлакат ўртасида Буюк Ипак йўли даврида ўрнатилган тарихий узвий алоқалар мавжудлигини инобатга олиб, турли соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва икки шаҳар биродарлик муносабатларини ривожлантириш орқали дўстона алоқаларни чуқурлаштиришга бўлган интилиши билан изоҳланади.
Мавзуга оид
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026