07:26 / 24.10.2022
23005

Туғилиш коэффициенти энг паст бўлган шаҳар маълум қилинди

Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти энг паст бўлган туман ва шаҳарлар тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан туғилиш коэффициенти энг паст бўлган ҳудудлар орасида Оҳангаpон шаҳри биринчи ўринда қайд этилди – 10,8 та.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 1000 доимий аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти мос равишда 15,3 та ҳамда 15,6 та бўлган Бўзатов тумани ва Бухоро тумани жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди: 

  • Томди тумани – 15,7 та; 
  • Ғозғон шаҳри – 15,8 та; 
  • Когон тумани – 15,8 та;
  • Тахтакўпир тумани – 16,4 та; 
  • Шуманай тумани – 16,5 та;
  • Қораўзак тумани – 16,9 та; 
  • Боёвут тумани – 16,9 та.
Top