Статистикага кўра, январь–март ойларида жами 191 086 та тирик туғилиш рўйхатга олинган. Шундан 98,5 минг нафари ёки 51,5 фоизи ўғил болалар, 92,6 минг нафари ёки 48,5 фоизи эса қиз болалар ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, қишлоқ жойларда туғилиш кўрсаткичи юқори бўлган. Хусусан, қишлоқларда 97,4 мингта чақалоқ туғилган бўлса, шаҳар жойларда бу кўрсаткич 93,7 мингтани ташкил этган.

Мазкур даврда ҳар минг аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 20,2 промилле бўлгани қайд этилди.