Жамият | 17:00 / 25.10.2022
13650
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz 5G, VoLTE ва ViLTE’ни намойиш этмоқда

Фото: Mobiuz

ICTEXPO 2022 кўргазмасида Mobiuz Ўзбекистонда биринчи бўлиб тўртинчи авлод тармоқларининг янги имкониятлари – VoLTE ва ViLTE’ни кўрсатмоқда.

Компания замонавий технологиялар ва ечимларни жорий этишга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, 2021 йил апрел ойида Mobiuz биринчи бўлиб eSIM’ни бозорга чиқарди. 2022 йил август ойида Mobiuz 5G тармоғи тижорат фойдаланишга топширилди, у ҳозирда Тошкентнинг ўндан ортиқ манзилларида ишлаб турибди, мобил алоқа операторлари ичида максимал қамровни таъминламоқда. 

Мобил операторнинг навбатдаги юқори даражадаги технологик янгиликлари VoLTE ва ViLTE бўлиши кутилмоқда. 24-26 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтаётган ICTEXPO 2022 кўргазмасидаги компания стендида айнан уларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ICTEXPO 2022 кўргазмасининг очилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов биринчи бўлиб VoLTE/ViLTE билан танишдилар. Шунингдек, уларга 5G тармоғининг тезлик имкониятлари намойиш этилди.

VoLTE (Voice over LTE) – қўнғироқлар учун LTE тармоғидан фойдаланиш имконини берувчи технологиядир. Одатда 4G LTE тармоғида бўлган абонент фақат мобил Интернетдан фойдаланиши мумкин, қўнғироқ қилишда эса тармоқ 3G/2G'га ўтади. VoLTE’дан фойдаланиш билан бу ноқулайлик бартараф этилади – қўнғироқлар маълумотлар тўпламлари шаклида узатилади.

VoLTE’нинг афзалликлари - тезкор уланиш тезлиги (бир неча сония), қўнғироқ пайтида мобил Интернетдан фойдаланиш имконияти, мулоқот пайтида тиниқ овоз ва бошқалар.

ViLTE (Video over LTE) — қандайдир мобил иловаларидан фойдаланмаган ҳолда 4G LTE тармоғидаги абонентлар ўртасида видеоалоқа технологияси. Ушбу хизматни қўллаб-қувватлайдиган мобил қурилмага эга бўлиш ва тўртинчи авлод тармоғининг қамров ҳудудида бўлиш кифоя.

Ҳозирда технологияни зарур синовлардан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Муваффақиятли натижалардан кейин Mobiuz абонентлар учун VoLTE/ViLTE’ни босқичма-босқич жорий қилишни бошлайди.

Кўргазмага ташриф буюрган кўплаб меҳмонлар, жумладан Mobiuz’нинг амалдаги ва янги абонентлари ҳозирнинг ўзида VoLTE/ViLTE’дан фойдаланиш имкониятига эга бўлишмоқда. Самарқанд шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари 26 октябрь иш куни тугагунга қадар кўргазма ва Mobiuz стендига ташриф буюришлари мумкин.

ICTEXPO ва ICTWEEK 2022 АКТ ҳафталиги доирасидаги бошқа тадбирлар Silk Road Samarkand мажмуаси ҳудудида ўтмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид