Туркманистонда биринчи президент шарафига аталган жойлар номи ўзгартирилди
Туркманистонда биринчи президент Сапармурод Ниёзов ва унинг онаси Гурбансултон эже шарафига аталган шаҳар ва қишлоқлар номи ўзгартирилди.
Туркманистоннинг Халқ Маслаҳати (Халқ Кенгаши, Миллий Генгеш палаталаридан бири — парламент) йиғилишида маъмурий-ҳудудий ислоҳот ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Уни собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов олиб борди.
Қарорга кўра, «аҳолининг қишлоқ жойлари тарихий номларини тиклаш борасидаги таклиф ва мурожаатлари инобатга олиниб» 2 та этрап, 3 та шаҳар, 4 та аҳоли пункти, 3 та генгешлик, шунингдек, 21 та қишлоқ номи ўзгартирилди.
Уларнинг орасида биринчи президент Сапармурод Ниёзов ва унинг онаси Гурбансултон эже шарафига номланган жойлар ҳам бор.
Жумладан, Дошўғиз вилояти, Гўрўғли этрапидаги Сапармурод Ниёзов номли қишлоққа Бедиркент, Ғаллачи генгешлигидаги Сапармурод Ниёзов номли қишлоққа Ғаллачи, Сапармурод Ниёзов номидаги этрап ва Ниязов номли шаҳарга Шовот номи берилди.
Шунингдек, Саҳро генгешлигидаги Гурбансултон эже номли қишлоқ - Яккатут, Гурбансултон эже номли генгешлик - Қизилжагала, Гурбансултон этрапидаги Гурбансултон шаҳри - Андалип бўлди.
Сапармурод Ниёзов 1991-2006 йиллар давомида Туркманистоннинг биринчи (ва ўлимига қадар абадий) президенти бўлган. Унинг ҳаётлигида кўплаб қишлоқлар, шаҳарлар, кўчалар, заводлар, колхозлар, мактабларга ўзининг ва ота-онаси Отамурод билан Гурбансултон эже номи берилган.
Гурбангули Бердимуҳамедов президент бўлгач, Ниёзов ва унинг яқинлари номини олган қишлоқ ва шаҳарлар сони камаймоқда.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
16:54 / 20.01.2025
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
15:32 / 16.01.2025
Ашхобод бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон тадбирларига тайёргарлик муҳокама қилинди
16:49 / 13.01.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов илк бор «Миллат отаси» деб номланди
17:06 / 28.12.2024