Жаҳон | 14:59 / 26.10.2022
14172
4 дақиқада ўқилади

Оғир қишга тайёрланаётган Миколайив ва фронт чизиғидаги Бахмут. Уруш суратлари

Украина Херсон областида Украина қуролли кучлари зарбаси оқибатида ўнлаб қодировчилар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Россия томонидан аннексия қилинган Мелитополда телекомпания биноси олдида портлаш содир бўлди, маҳаллий расмийлар буни теракт деб атади. Олти киши жабрланган. Украина ҳукумати украин қочқинларини иссиқлик таъминотидаги муаммолар туфайли баҳоргача ватанга қайтмасликка чақирди. BBC News ўтказган суриштирувга кўра, Россия апрел ойида Миколайивга ичимлик суви келадиган ягона қувурни қасддан портлатганини аниқлади. Шаҳар олти ойдан буён тоза ичимлик сувисиз яшамоқда. Украина қуролли кучлари тасдиқлашича, россиялик ҳарбийлар Беларус ҳудудидан Shahed русумли ўнта камикадзе дронларни учирган.

Қуйида 25 октябр, урушнинг 244-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Фронт чизиғидаги Бахмут

Бахмут устида тутун. Украина қуролли кучларига кўра, бу шаҳар — амалда россиялик ҳарбийлар ҳужум қилишга уринаётган ва олдинга силжиётган ягона шаҳардир. Бу йўналишда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси кучлари жамланган. Украина қўшинлари учун Бахмут Донецк томон ҳаракатланиш учун муҳим, россияликлар эса — Дружковка, Константиновка, Краматорск ва Словянскка ҳужум қилиш учун шу шаҳарни эгаллаши талаб этилади.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Ўтин тайёрлаш учун дарахт шохларини арралаётган бахмутлик
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутликлар эвакуация автобусида. Мунтазам зарбалар туфайли шаҳарни аҳолининг ярмидан ошиғи тарк этган. 24 октябр куни навбатдаги зарбалар оқибатида етти киши ҳалок бўлди
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут устида дрон ракета орқали уриб туширилиши
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Харкив областидаги украин сапёрлари

Руска Лозовада мина излаётган сапёр. Украин қўшинлари қишлоқни апрел ойи охирларида озод этишган. Бу РФ армияси учун стратегик муҳим аҳамиятга эга жой эди: Руска Лозовадан туриб россияликлар Харкив шаҳрини ўққа тутишган
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Россия истилоси остида етти ой бўлиб, сентябр ойида озод этилган Козача Лопан посёлкасидаги омборхонада қишлоқ техникаларини кўздан кечираётган сапёр. Посёлка Россия чегараларидан икки километр масофада жойлашган.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Миколайив областидаги кундалик ҳаёт 

Миколайивда аҳолига нон тарқатилаётган мактабдаги навбат. Шаҳарда озиқ-овқат ва ичимлик суви муаммоси оғирлигича қолмоқда. BBC суриштирувига кўра, апрел ойида Россия қўшини Миколайивга сув борадиган қувурни қасддан портлатган. Шундан буён шаҳар аҳолиси тоза ичимлик сувидан бебаҳра қолган
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Миколайив областининг фронт чизиғи яқинидаги қишлоқлари аҳолиси учун ўтин ёқиладиган печкалар тайёрлашмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Миколайив областидаги қишлоқлар аҳолиси учун мўлжалланган печкалар
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Миколайив области аҳолисига ўтин печкалари тарқатишмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Фермадан қочиб кетган сигирлар Миколайив областидаги фронт чизиғи яқинида
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Босиб олинган Мелитополда портлаш

25 октябр куни Мелитополда Россия таъсиридаги маъмурият томонидан асос солинган «ЗаТВ» телекомпанияси биноси олдида автомобил портлатилди. Олти киши жабрланган, улар орасида «ЗаМедиа» медиаҳолдинги ходимлари бор. Маҳаллий расмийлар ҳодисани теракт деб атаган.
AFP / Scanpix / LETA
«ЗаТВ» телекомпанияси биноси портлашдан кейин
Фото: ТАСС

Мавзуга оид