Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин стратегик кучлар машқини ўтказди, «оммавий ядро зарбаси» синаб кўрилди
Россия ўз стратегик ядро кучларига йирик ядро зарбаси берилишини синаб кўриш мақсадида, ҳарбий-ўқув машғулотларини ўтказди. Москва ўз ядровий кучларининг йиллик машқини ўтказиши ҳақида Қўшма Штатларни олдиндан огоҳлантирди. Машқлар ядро қуролидан фойдаланиш хавфи ортиши ва Москванинг Украинани «ифлос бомба» яратишда айблаши фонида ўтказилди.
Россия президенти Владимир Путин стратегик тийиб турувчи кучларнинг машғулотларини махсус марказдан туриб шахсан кузатди. Унинг раҳбарлигида қуруқлик, денгиз ва ҳаво кучлари машқ ўтказди. Улар душманнинг ядровий зарбасига жавобан «оммавий ядро зарбасини бериш вазифаси»ни синовдан ўтказишди.
«Барча ракеталар белгиланган вазифани бажарган ҳолда нишонга етиб борди», дейилади Кремл сайти хабарида.
Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг ҳисоботларини тинглади.
Машқ давомида Плесецкдаги базадан «Ярс» қитъалараро баллистик ракетаси, Баренц денгизидаги сув ости кемасидан «Синева» баллистик ракетаси Камчаткадаги Кура полигонига қарата учирилди. Шунингдек, стратегик авиациянинг иккита Ту-95МС самолётидан қанотли ракеталар ҳам учирилди.
MINISTRY OF DEFENCE OF THE RUSSIAN FEDERATION
«Россиянинг анъанавий йиллик ҳарбий машқлари»
Пентагон матбуот котиби, Ҳарбий ҳаво кучлари бригадаси генерали Патрик Райдернинг хабар беришича, стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномага биноан, Россия ядро қуролини ташишга қодир ўз ракеталарининг парвози ҳақида олдиндан хабар беришга мажбур.
«АҚШ хабардор қилинган ва биз илгари таъкидлаганимиздек, бу Россиянинг анъанавий йиллик машқлари», деди Райдер.
Унинг сўзларига кўра, машқ ўтказилиши ҳақида олдиндан огоҳлантириш турли можаролар хавфини камайтиради.
Россия стратегик тийиб турувчи кучларининг баллистик ва қанотли ракеталарни учириш бўйича машқи «Гром» кодли ном остида ўтказилмоқда, деб қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили.
Минобороны РФ опубликовало кадры полета стратегического ракетоносца Ту-95МС в ходе тренировки стратегических сил сдерживания: https://t.co/PeM3j6mPGz
— ТАСС (@tass_agency) October 26, 2022
Видео: Минобороны России pic.twitter.com/d0wFb8ngrl
Аввалги машқлар 2022 йил 19 февралда, Россиянинг Украинага бостириб киришидан беш кун олдин бўлиб ўтган эди. Бунгача ушбу машқлар икки йилдан бери ўтказилмаган эди.
Россия Украинада бир нечта таъсирли мағлубиятга учраганидан кейин, Путин ядро қуролини қўллаш ҳақидаги яширин таҳдидлар билан чиқди. Сўнгра, 21 сентябрда мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилган эди.
«Агар ўз ҳудудимиз яхлитлиги таҳдид остида қолса, Россия барча мавжуд воситаларни ишга солади, бу блеф эмас», — деди Путин.
Октябр ойи бошида Россия Украинанинг қисман босиб олинган тўртта вилоятини аннексия қилди.
Сўнгги бир неча кун ичида Шойгу АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳарбий департаменти раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлар ўтказиб, Украина томонидан «ифлос бомба» қўлланилиши таҳдиди ҳақида огоҳлантирди. Ғарб давлатлари ва Киев бу айбловларни ёлғон деб ҳисоблайди.
Путин о "грязной бомбе" pic.twitter.com/egXgv9F2AJ
— Кремлевский пул РИА (@Kremlinpool_RIA) October 26, 2022
Путин чоршанба куни «ифлос бомба» ҳақида ҳам гапирди. Стратегик тийиб турувчи кучларнинг машқини кузатиб бўлгач, Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик ва разведка идоралари делегациялари раҳбарлари билан учрашиш учун жўнаб кетди. У ерда Ғарб давлатлари Украинани «қурол билан тўлдираётгани» ва Киевнинг гўёки «ядро қуролига эга бўлиш» истаги ҳақидаги баёнотларига эътибор бермаётганини айтди. «Ифлос бомба деб аталадиган қуролдан провокациялар учун фойдаланиш режалари бор», — деб қўшимча қилди Путин.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026