“Доллар курси сўмга нисбатан барқарор шаклланяпти” – Мамаризо Нурмуродов
Аксарият валюталар долларга нисбатан қадрсизланишда давом этмоқда. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовга кўра, экспорт тушумлари, пул ўтказмалари ва бошқа кўринишдаги валюта оқимининг ошганлиги доллар индексининг ўзбек сўми алмашинув курсига таъсирини юмшатди.
27 октябр куни Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасида МБ раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Мамаризо Нурмуродов доллар курсининг кескин ошиши оқибатида бошқа валюталарнинг қадрсизланиш тенденцияси ҳақида гапирди.
“Доллар индексининг сезиларли даражада ошиши бошқа доллар билан боғлиқ валюталарнинг тескари пропорцияда қадрсизланиши билан характерланади. Бу борада жуда кўп ривожланаётган давлатлар валюталари АҚШ долларига нисбатан қадрини сақлаб қолиш учун катта миқдорда валюта интервенцияларини қилишга мажбур бўлмоқда”, - деди Нурмуродов.
Марказий банк раисининг тушунтиришича, доллар индекси 14-15 фоизга ошишига сабаб бошқа ривожланган давлатларга қараганда АҚШнинг федерал резерв тизими (бошқача айтганда Марказий банки) қатъийроқ пул кредит сиёсатини юритишни бирмунча олдинроқ бошлаган.
“Шунинг ҳисобига доллар индекси кексин ошиб, аксарият валюталар долларга нисбатан қадрсизланиб бормоқда. Бу эса импорт улуши юқори бўлган, инфляцион кутилмалар доллар курсига боғлиқлиги юқори бўлган давлатларда инфляцион жараёнларни тезлаштирмоқда”.
Бироқ Ўзбекистон шароитида мамлакатга экспорт тушумлари, пул ўтказмалари ва бошқа кўринишдаги валюта оқимининг ошганлиги доллар индексининг ўзбек сўми алмашинув курсига таъсирини нисбатан юмшатди. Марказий банк раисининг қўшимча қилишича, бугунги кунда шаклланган алмашинув курси нисбатан барқарор.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрдан бошлаб тижорат банкларида доллар курси 11 200 сўмга чиққан эди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
Мавзуга оид
15:40 / 06.01.2025
АҚШ доллари илк марта 13 000 сўмгача қимматлашди
16:24 / 28.12.2024
2024 йилда ўзбек сўмининг долларга нисбатан қиймати қандай ўзгарди?
16:12 / 23.12.2024
Долларнинг расмий курси илк марта 12 900 сўмдан ошди
09:49 / 17.12.2024